Ўзбекистонда хорижликларга пособия берилади (қўшимча)

Дата: 16:33, 13-01-2015.

Тошкент. 13 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати кексалар ва меҳнатга лаёқотли бўлмаган фуқаролар, шунингдек, болаликдан ногиронлар ва ОИТСга чалинганларга пособиялар тўлашга доир қатор хужжатларга ўзгартиш ва қўшимчаларни тасдиқлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Эндиликда пособиялар нафақат Ўзбекистон фуқароларига, балки республикада доимий яшовчи хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам берилади. Олувчиларда доимий рўйхатдан ўтган жойи бўлмаган ва вақтинчалик рўйхатдан ўтганлиги ҳақида хужжат бўлган ҳолларда пособия хужжатнинг амал қилиш муддати давомида тўланади. Ўзбекистонда доимий яшовчи хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга пособиялар уларнинг хужжатлари амал қилиш муддатлари давомида тўланади”, – деб таъкидланади хужжатда.

Республикада доимий яшовчи хорижликлар 16 ёшдан ошган болаликдан ногиронлар, 16 ёшгача бўлган ногирон болалар ва 18 ёшгача бўлиб ОИТСга чалинганлар учун бериладиган ойлик пособия олиш ҳуқуқига эга бўлдилар.

Тегишли қарор 2014 йил 31 декабрда қабул қилинди. Ўзгартиш ва қўшимчалар 2015 йил 1 январдан кучга кирди, хорижликлар биринчи пособияларни 2015 йил 1 февралдан бошлаб олишлари мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: