Ўзбекистонда хорижликларга яшаш гувоҳномасини олиш ҳуқуқини тақдим этиш шартлари очиқланди

Дата: 17:30, 09-01-2019.

Тошкент. 9 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда хорижликларга яшаш гувоҳномасини олиш ҳуқуқини тақдим этиш шартлари очиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон президентининг 5 январдаги 5611-сонли “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, жаҳоннинг 109 мамлакатлари фуқароларига Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини олиш ҳуқуқини бериш кўзда тутилмоқда”, - дейилади Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматининг хабарида.

Қайд этилишича, бундай ҳуқуқ ушбу ҳуқуқ Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида $400 минг эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда, Самарқанд, Бухоро, Наманган, Андижон, Фарғона ва Хоразм вилоятларида – $200 минг эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда, Қорақалпоғистон Республикаси ва республиканинг бошқа вилоятларида $100 минг эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда кўчмас мулкни сотиб олган тақдирда берилади.

Шундан кейин маълум қилинишича, ушбу чоралар мамлакат иқтисодиётига валюта тушумларини кўпайтиришга, Ўзбекистон ва бошқа хориж мамлакатлари ўртасида маданий, савдо, илмий ва инвестициявий муносабатларни ривожлантиришга, шунингдек, мамлакатнинг халқаро доирадаги ижобий имиджини яхшилашга кўмаклашади.

 

Сурат манбаи: https://repost.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: