Ўзбекистонда Хотин-қизлар қўмитаси раҳбарияти ўзгаради

Дата: 10:39, 21-06-2019.

Тошкент. 21 июнь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Хотин-қизлар қўмитаси раҳбарияти ўзгаради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракатининг маълумотига кўра, 20 июнь куни Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги Мажлиси бўлиб ўтди.

"Хусусан, депутатлар Ўзбекистон бош вазирининг таклифига биноан Элмира Иркиновна Баситхонова номзодини вазир ўринбосари –Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида маъқулладилар", - дейилади хабарда.

Ушбу лавозимда Э.Баситхонова Танзила Комиловна Норбаеванинг ўрнини эгаллади. Т.Норбаева сўнгги уч йил давомида бу лавозимни бошқариб борган.

Қонунга мувофиқ, тайинланиш президент томонидан тасдиқланиши керак.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, 20 июнь куни Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси ҳам бўлиб ўтди. Мажлисда Т.Норбоева ва Э.Боситхонова Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзолари томонидан рўйхатга олинган.

Эслатиб ўтамиз, 1апрелдан бошлаб Ўзбекистон президенти Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини бош вазир тавсиясига биноан Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланганидан кейин тасдиқлаш ҳақидаги қонун кучга кирган.

2011-2016 йилларда Э.Боситхонова бош вазир ўринбосари – Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаган. 2016 декабрь ойида у Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига ўтган эди.

 

Сурат манбаи: sputniknews

Янгилик билан ўртоқлашиш: