Ўзбекистонда хотин-қизларни ҳарбий хизматга қабул қилиш бошланди

Дата: 14:39, 11-04-2019.

Тошкент. 11 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистонда хотин-қизларни ҳарбий хизматга қабул қилиш бошланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Мудофаа вазирлиги аёл ва қизларни шартнома асосида муддатли ҳарбий хизмат учун қабул эълон қилади”, - дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Номзодларга қўйиладиган асосий талаблар: олий ёки ўрта махсус тиббиёт дипломга эга бўлиши, бўйи камида 170 сантиметр баланд бўлиши ва 18 ёшдан 22 ёшгача (олий маълумотли махсус ихтисосликлик мутахассисларининг ёши 28 гача бўлиши мумкин) бўлиши керак.

Бундан ташқари, Мудофаа вазирлиги, айниқса, куч талаб қиладиган спорт турлари бўйича разрядга эга бўлган қизларни маъқуллигини эълон қилди.

Мурожаатлар 2019 йил 20 апрелига қадар қабул қилиниши айтилади.

Сурат манбаи: topwar.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: