Ўзбекистонда хусусий клиникалар 2021 йил 1 январгача барча турдаги солиқлар ва мажбурий ажратмалардан озод қилинди

Дата: 16:00, 04-04-2017.

Тошкент. 4 апрел. ЎзТАГ - Ўзбекистонда хусусий клиникалар 2021 йил 1 январгача барча турдаги солиқлар ва мажбурий ажратмалардан озод қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) мамлакат президентининг “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосланган ҳолда.

Хужжатда айтилишича, бунда бўшаган маблағлар хусусий тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий, муҳандислик-техник ускуналар билан жиҳозлаш, тиббий хизматлар кўрсатиш учун янги бинолар қуришга йўналтирилади. Шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатади.

Қарорга шарҳда таъкидланишича, айни пайтгача хусусий тиббиёт муассасаларига 177 турдаги тиббий хизматларнинг атиги 50 тасига рухсат этилган бўлиб, қолганлари тақиқланган эди. Мазкур қарорга биноан энди уларга тиббий хизматларнинг деярли барча турларини кўрсатишга рухсат берилди.

Рухсат этилган тиббий хизмат турларига кардиожарроҳлик, нейрожарроҳлик, микрожарроҳлик, онкология, анестезиология ва реаниматология, гельминтология, интервицион кардиология, иммунобиологик ва иммунофермент ташхис қўйиш, қон-томир, торакал ва абдоминал жарроҳлик ва тиббиёт соҳасида талаб юқори бўлган бошқа йўналишлар киритилди.

2017 йил 1 майдан соғлиқни сақлаш соҳасида кичик корхоналар ходимлари йиллик ўртача чекланган сонининг 100 кишигача кўпайтирилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: