Ўзбекистонда хусусий компаниялар суд экспертизасини ўтказишлари мумкин
Тошкент. 17 январ. ЎзТАГ – Профилли нодавлат ташкилотлари Ўзбекистонда суд экспертизасини ўтказишлари мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу Ўзбекистон президентининг “Суд экспертиза фаолиятини янада такомилаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан кўзда тутилган.
Суд-экспертиза ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш адлия вазирлигига юклатилди. Хусусан, унга нодавлат ташкилотлари тарафидан экспертиза ўтказишга тарифларни тасдиқлаш ҳуқуқи берилмоқда.
44 турдаги экспертизаларни хусусий ташкилотлар қўлига бериш умуман суд экспертизасини ривожлантиришга кўмаклашади.
Шунингдек, давлат ва нодавлат ташкилотлари 2022 йил 1 январга қадар хориждан олиб кирилаётган ускуна, реактивлар ва материаллар учун божхона тўловларини тўлашдан озод этиладилар.
Бундан ташқари, президент 2019-2020 йилларда суд экспертиза фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича йўл харитасини тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 5 давлат суд экспертиза ташкилотлари фаолият юритади. Шунингдек, бундай ташкилотлар АҚШ, Россия, Польша, Қозоғистон каби давлатларда ҳам мавжуд.
Сурат манбаи: https://iatro.gr