Ўзбекистонда хусусий компанияларга ватандошларни хорижга ишга жойлаштириш билан шуғулланишга рухсат берилади

Дата: 16:51, 30-05-2018.

Тошкент. 30 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда хусусий компанияларга ватандошларни хорижга ишга жойлаштириш билан шуғулланишга рухсат берилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкиллашган ҳолда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш ва тубдан қайта кўриб чиқиш тўғриси”даги қарори лойиҳаси билан кўзда тутилган. Лойиҳа Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жойлаштирилган.

Унга мувофиқ, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК, “Ўзбекистон темир йўллари” ОАЖ ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги буюртмалари асосида ташкиллашган ҳолда хорижга ишга чиқишда божхона ва паспорт назоратидан ўтказишнинг ташкиллашган шаклларини амалга ошириш юклатилди.

Бундан ташқари, хусусий тадбиркорлик субъектларига чет элда вақтинчалик иш фаолиятини амалга ошириш истагини билдирган фуқароларнинг чиқишдан олдинги тайёргарлигини ташкил қилиш билан шуғулланишга рухсат бериш таклиф этилмоқда.

Сурат манбаи: http://www.survivorsofaddiction.com/donations.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: