Ўзбекистонда хусусий тармоқ қиймати 174,8 млрд сўм ва $1,1 млнлик 609 давлат активларини сотиб олди
Тошкент. 25 январ. ЎзТАГ – 2016 йилда Ўзбекистонда хусусий тармоқ қиймати 174,8 млрд сўм ва $1,1 млнлик 609 давлат активларини сотиб олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Жумладан, 580,8 млрд сўм ва $30,2 млн инвестицион мажбуриятлари бўлган, 13123 янги иш жойи яратишни кўзда тутувчи 275 объект “нол” қийматида берилди”, - дейилади Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабарида.
Хабарга кўра, бугунги кунда 413 давлат активлари сотувда бўлиб, улардан 65таси “нол” қийматида сотувга қўйилган. Қиймати бўйича савдога қўйилган 348 объектларнинг 233тасига нисбатан нархни қадамба қадам тушириш механизми қўлланган.