Ўзбекистонда хусусий туғруқхоналар очишга рухсат берилди

Дата: 16:34, 11-11-2019.

Тошкент. 11 ноябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда хусусий туғруқхоналар очишга рухсат берилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Президентнинг "Репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладор аёллар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам қамровини янада кенгайтириш ва сифатини ошириш тўғрисида"ги қарори хусусий тиббиёт муассасаларига туғруқ қабул қилиш каби тиббий фаолият билан шуғулланишга рухсат берилди", - дейилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Шу билан бирга, рухсат фақат Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (БССТ)нинг "Бехатар оналик" стратегияси талабларига ва белгиланган талабларга жавоб бера оладиган хусусий тиббиёт муассасаларига берилади.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 мартга қадар соғлиқни сақлаш органлари ва Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (ФҲДЁ) ўртасида туғилиш ва ўлим тўғрисида электрон маълумот алмашиш дастури такомиллаштирилади.

2020 йил 1 июлдан бошлаб барча туғруқхоналарда электрон маълумот алмашиш дастурини амалга ошириш мажбурий бўлади.

Сурат манбаи: rusivf.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: