Ўзбекистонда хусусий уй-жой мулкдорлари ўртоқликларига имтиёзлар берилди

Дата: 17:02, 01-07-2014.

Тошкент. 1 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги хусусий уй-жой мулкдорлари ўртоқликларига имтиёзлар берилди. Эндиликда улар асосий фаолиятлари доирасида давлат мақсадли жамғармаларига тўланадиган барча солиқлар турлари ва мажбурий ажратмалардан озод қилиндилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу ва бошқа ўзгартишлар Ўзбекистон Республикаси Молия, Иқтисодиёт Вазирлиги, “Ўзкоммунхизмат” давлат агентлигининг 2014 йил 27 июнда қабул қилиниб, 30 июндан кучга кирган қўшма қарори билан жорий этилди.
Эслатиб ўтамизки, илгари хусусий уй-жой мулкдорлари ўртоқликларига берилган юқоридаги имтиёзлар 2014 йил 1 январга қадар чўзилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: