Ўзбекистонда хусусийлаштириш жараёни давом этмоқда

Дата: 16:14, 03-08-2016.

Тошкент. 3 август. ЎзТАГ – Давлат рақобат қўмитаси Ўзбекистон ҳукуматининг объектларни хусусийлаштириш ҳақидаги қарор лойиҳасини тайёрлаш юзасидан ишларни давом эттирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу мақсадда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят ҳокимликларининг давлат мулки бўлиб бўш турган ёки фойдаланилмаётган объектларни, камқувват корхоналарини инвестиция мажбуриятлари билан “нол” қийматида сотишга доир фикрларини ўрганиш бўйича семинар ўтказилди”, - деб таъкидлашди Давлат рақобат қўмитасида.

Бундан кўзланган мақсад – инвестицияларни жалб қилишдир.

1 июлга келиб Ўзбекистонда хусусий тармоққа қиймати 116 млрд сўм ва $1,1 млнлик 305 давлат активлари 267,5 млрд сўм ва $150 минг инвестиция мажбуриятлари, 5,6 минг янги иш жойи яратиш шартлари билан сотилди.

Бундан ташқари, 42 шартнома бўйича $200 минг ва 31,3 млрд сўмлик давлат объектларини сотиш бўйича шартномалар бўйича инвестиция мажбуриятлари бажарилди, 1,4 минг янги иш жойлари яратилди.

Бугунги кунда 529 давлат активлари очиқ савдоларга қўйилган, булардан 59 “нол” қийматида сотилади. Савдога қўйилган 470 объектларнинг 313тасига нисбатан нархини қадамба-қадам тушириш механизми қўлланмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: