Ўзбекистонда киберфутбол бўйича илк халқаро турнир бўлиб ўтади

Дата: 13:26, 01-05-2017.

Тошкент. 1 май. ЎзТАГ – 22-27 май орасида Тошкентда киберфутбол бўйича Futbol TV CUP халқаро турнири бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Турнирга  Россия, Бельгия, Украина, Молдова, Озарбайжон ва бошқа давлатлардан бўлган номдор киберфутболчилар таклиф этилган. Унда жами 48 киши иштирок этади. Турнир стандарт жамоалар ўртасида PS4 платформасида ўтказилади.

“Мусобақанинг соврин жамғармаси 5 минг доллар. У тўрт иштирокчи ўртасида тақсимланади. Бундан ташқари, биринчи тўрт ўринни олган иштирокчилар ҳомийлардан эсталик совғалари, ёрликлар ва медаллар оладилар. Турнир ғолибига ноёб кубок топширилади”, – деб таъкидлашди лойиҳа ташкилотчилари.

Янгилик билан ўртоқлашиш: