Ўзбекистонда кичик бизнес енгил саноат маҳсулотининг ярмидан кўпини ишлаб чиқармоқда

Дата: 21:04, 27-10-2015.

Тошкент. 27 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда кичик бизнес енгил саноат маҳсулотининг ярмидан кўпи – 53,6% ишлаб чиқармоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати маълумотларига асосланган ҳолда.

“Кичик тадбиркорлик субъектларини томонлама қўллаб-қувватлашга доир комплекс чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида мамлакат кичик бизнеси томонидан ишлаб чиқарилган енгил саноат маҳсулотлари ҳажмининг 2014 йилнинг 9 ойига келиб 27,8% кўпайишига имкон берди, улар маҳсулотининг енгил саноат маҳсулотлари умумий ҳажмидаги ялпи улуши 53,6% ташкил қилди”, - дейилади Давлат статистика қўмитаси сайтида жойлаштирилган хабарда.

Хусусан, 2015 йилнинг январ-сентябрида енгил саноат корхоналари томонидан 8587,0 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 117,7 % ташкил этди. Тармоқнинг жами саноат ҳажмидаги улуши 13,8% ташкил қилди (2014 йилнинг январ-сентябрида 12,8%).

“Ҳисобот даврида, республика тўқимачилик саноати корхоналари томонидан 6099,6 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди ва бу 2014 йилнинг январ-сентябрига нисбатан 117,2%, жумладан, ипакчилик саноатида 106,2%, пахта тозалаш саноатида 108,9%, ип-газлама саноатида 123,2%, трикотаж саноатида 114,0% ташкил этди”, - деб таъкидланади хужжатда.

$1=2677,75 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: