Ўзбекистонда кичик бизнесга таалуқлилик ҳақидаги маълумотномани онлайн режимда олиш мумкин

Дата: 11:24, 17-07-2014.

Тошкент. 17 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон кичик корхоналари тадбиркорлик субъектининг кичик бизнесга тааллуқлилиги ҳақидаги маълумотномани интернет орқали олишлари мумкин, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу бепул хизмат Давлат Солиқ қўмитаси томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари порталида 2014 йилнинг 15 июлидан бошлаб жорий этилди.
Бундан ташқари, кичик бизнес корхоналари Ягона порталда компания ходимларининг сони тўғрисида маълумот олишлари ва ушбу маълумотномани қоғозга чиқариб олишлари ҳам мумкин.
Эслатиб ўтамизки, Ягона интерактив давлат хизматлари портали 2013 йилнинг 1 июлида ишга туширилган. Ўтган вақт ичида унга 500 ортиқ давлат органлари уланди ва порталда бугунга келиб 200 зиёд интерактив хизматлар кўрсатилмоқда.
Йил охирига қадар Ягона порталда яна 50 ошиқ интерактив хизматлар жорий этилиши, уларнинг кўпчилиги тадбиркорларга мўлжалланган бўлиши кутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: