Ўзбекистонда кичик корхоналарга солиқ имтиёзлари берилди

Дата: 10:45, 09-12-2014.

Тошкент. 9 декабр. ЎзТАГ – Эндиликда Ўзбекистондаги кичик корхоналар ўз ходимлари сонини битирувчилар ҳисобига 50% оширишлари мумкин, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Илгари кичик корхоналар ўз штатларини битирувчилар ҳисобига 20% оширишлари мумкин эди. Айни пайтда ходимлар сонининг рухсат берилганидан ошиқ бўлишига ишга кирувчи Ўзбекистон таълим муассасалари битирувчисининг ўқишни тугатганига уч йилдан ошмаган бўлсагина йўл қўйилади. Уч йилдан кейин эса таълим муассасаси битирувчиси “битирувчи” мақомидан фойдалана олмайди, уни ишга олган ёки у билан меҳнат шартномаси тузган корхона ушбу имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмайди”, – деб таъкидлади Давлат солиқ қўмитасидаги манба.

Янгилик билан ўртоқлашиш: