Ўзбекистонда кичик саноат ҳудудлари ташкил этилади

Дата: 10:17, 13-01-2015.

Тошкент. 13 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати Кичик саноат ҳудудларини яратиш ва улар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Саноат ҳудудлари жойлардаги давлат ҳокимияти органларига президент ва ҳукумат қарори билан бериладиган фойдаланилмаётган ҳудудлар ва ишлатилмаётган ишлаб чиқариш майдонларидаги давлат мулки объектларида ташкил этилиши мумкин. 10 ва ундан катта бўлган ҳудудлардаги зарур инженер-техник коммуникациялар “Ўзбекэнерго” ДАК, “Ўзтрансгаз” АКнинг ўз маблағлари, шунингдек, ҳудудий бюджетлар маблағлари ҳисобига амалга оширилади”, – деб таъкидланади хужжатда.

Саноат ҳудудлари иштирокчиларини танлаб олиш конкурс асосида амалга оширилади. Экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиб, лойиҳани амалга ошириш учун реал молиявий имкониятларга эга бўлган талабгорлар ҳудудда ишлаш учун кўпроқ имкониятларга эга бўладилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: