Ўзбекистонда кимёгар олим Малик Набиев таваллудининг 105 йиллиги муносабати билан кўргазма бўлиб ўтмоқда

Дата: 16:01, 23-01-2018.

Тошкент. 23 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг “Илм” ўқиш залида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби, кимёгар олим Малик Набиев таваллудининг 105 йиллиги муносбати билан кўргазма очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Кутубхона матбуот хизмати маълумотига кўра, “Дунё таниган кимёгар” деб номланган китоб-расмли кўргазмада олимнинг кимё соҳасига оид китоблари, илмий рисолалари ва ўқув қўлланмалари тақдим этилган.

Эслатиб ўтамизки, Набиев Малик Набиевич 1913 йил 18 январ куни Тошкентда таваллуд топган. 1956 йилда Ўзбекистон Фанлар Аакадемияси академиги, 1963 йилда эса Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби унвонига сазовор бўлган.

Сурат манбаи: http://www.uzdaily.com/LWWhN/articles-id-30301.htm

Янгилик билан ўртоқлашиш: