Ўзбекистонда кинематография тўғрисида қонун қабул қилинади

Дата: 10:26, 23-02-2016.

Тошкент. 23 феврал. ЎзТАГ – 2016 йил кузига бориб Ўзбекистонда “Кинематография тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Бу Вазирлар Маҳкамаси томонидан 17 февралда тасдиқланган қонун лойиҳалари ишлаб чиқиш дастури билан кўзда тутилган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қарорда айтилишича, ҳозирда кинематография соҳасидаги давлат сиёсати қатор қонуности хужжатлари билан назорат қилинади. Улар доираси эса анча тор. Кўплаб ҳуқуқ муносабатлари умуман қонун назорати доирасидан ташқарида.

Янги қонун кинематография ва ёндош соҳаларда ҳуқуқий муносабатларни тўлиқ идора қилишни таъминлаши кўзда тутилмоқда.

Хусусан, янги қонун фильмларни ишлаб чиқариш, тарқатиш, сақлаш ва намойиш қилиш, кинематографиянинг иқтисодий асослари, хорижий фильмлар прокати, соҳада ишлаётган бизнеснинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси масалаларини қамраб олади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: