Ўзбекистонда Кинематографияни ривожлантириш маркази ташкил этилди

Дата: 18:39, 10-05-2017.

Тошкент. 10 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда янгидан ташкил этилган Кинематографияни ривожлантириш маркази замонавий кинопрокат тизимини ташкил қилиш ва хорижий компанияларнинг Ўзбекистон ҳудудида суратга олишига кўмаклашиш билан шуғулланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбеккино” маълумотига кўра, марказ жаҳон стандартлари даражасидаги янги технологиялар билан жиҳозланган, бу эса миллий кинонинг ривожланиш имкониятларини кенгайтиради.

Ўзбекистон Халқ артисти Раъно Шодиеванинг айтишича, “ушбу марказ актёр, режиссёр, сценарист ва томошабинлар ўртасидаги кўприк вазифасини ўтайди”, шунингдек, ёшлар, жумладан, талабаларнинг ташаббусларини қўллаб қувватлайди.

“Масалан, яқинда институт талабаси бўлган Мухлиса Азизова марказ кўмагида фильм суратга олди. Ушбу асар 70- Канн халқаро кинофестивалининг қисқа муддатли фильмлари дастурида иштирок этади”, - деди Р.Шодиева.

Шунингдек, марказ турли ижодий танловлар ўтказиш, фильмлар яратиш, продюсерлик фаолияти бўйича лойиҳалар яратишга кўмаклашади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: