Ўзбекистонда кирим қилинмаган товарларни сақлаганлик учун жарима миқдори пасайтирилди
Тошкент. 13 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда кирим қилинмаган товарларни сақлаганлик учун жарима миқдори пасайтирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Давлат солиқ қўмитасидан маълум қилишларича, агар олдин кирим қилинмаган товарларни сақлаганлик учун жарима миқдори товарнинг тўлиқ қийматини ташкил қилган бўлса, энди товар қийматининг фақат 20% ташкил этади.
Солиқчилар мамлакатда қатор солиқ ва мажбурий тўловлар ставкалари ҳам пасайтирилгани, имтиёзлар муддатлари маълум қонунчилик актлари орқали чўзилгани ҳақида ҳам маълум қилганлар.
Кирим қилинмаган товарларни сақлаш учун жарима миқдори пасайтирилиши солиқ қарздорлигини озайритиб, корхоналарни банкротликка учрашдан сақлайди. Бундан ташқари, микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкаси 5% миқдорида белгиланиб, жисмоний шахсларнинг солиқ юки озайтирилди.
Аниқлаштирилишича, ушбу ишлар президентнинг “2016 йилда Ўзбекистон Республикасининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози тўғрисида”ги қарорига мувофиқ тадбиркорлик ривожини қўллаб-қувватлаш мақсадларида амалга оширилмоқда.