Ўзбекистонда “Китоб байрами” бўлиб ўтади

Дата: 17:58, 18-05-2016.

Тошкент. 18 май. ЎзТАГ – 26-28 май кунлари пойтахт ва Ўзбекистоннинг барча вилоятларида республика “Китоб байрами” бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигидан маълум қилишларича, жорий йилда у “Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор” шиори остида ўтказилади.

Тошкент шаҳрида “Китоб байрами” тадбирлари Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида бўлиб ўтади.

Маънавий-маърифий тадбирнинг асосий мақсади Ўзбекистон аҳолисининг маънавий ва интеллектуал эҳтиёжларини қондиришда, китобнинг роли ва аҳамиятини ошириш, маънавият ва маданият даражасини юксалтиришдан иборат.

Байрам доирасида бадиий, ижтимоий-сиёсий ва энциклопедик адабиётлар тақдимоти ўтказилади.

Шунингдек, ташриф буюрувчилар турли викториналар ҳамда адиблар ва рассомлар билан учрашувларда қатнашиши мумкин бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: