Ўзбекистонда китобларни энди CLICK тизими орқали сотиб олиш мумкин

Дата: 16:04, 27-01-2016.

Тошкент. 27 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда CLICK тизими орқали китобларни пластик картадаги маблағларга сотиб олиш мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Лойиҳа муаллифларининг сўзларига кўра, Марказий Осиёдаги энг йирик китоб дўкони – “Китоб Олами” тизимнинг ҳамкорига айланди. Шу орқали CLICK фойдаланувчилари ўзбек ва жаҳон адабиётига мансуб 50 мингдан ортиқ номдаги китобларни пластик картасидан пул тўлаб мобил телефон ёрдамида харид қилиши мумкин.

“Китоб Олами” сайтида мумтоз ва замонавий адабий асарлар тақдим этилган.

Агар китоб “Китоб Олами” сайтида топилмаса, бу китобга буюртма бериш мумкин. Танланган китоб почта орқали буюртмачига етказиб берилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: