Ўзбекистонда коллеж ўқувчиларига пичоқ, циркул ва бошқа учқур тиғли кесувчи нарсаларни олиб юриш таъқиқланди

Дата: 15:32, 18-10-2017.

Тошкент. 18 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда коллеж ўқувчиларига пичоқ, циркул ва бошқа учқур тиғли кесувчи нарсаларни олиб юриш таъқиқланди, дея хабар беради “Озодлик”.

Таълим муассасалари раҳбариятининг бундай қарори Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг совуқ қуролни олиб юришга жорий этган таъқиқига доир махсус топшириғига боғлиқ.

Тошкентдаги коллежлардан бирининг ўқитувчиси сўзларига кўра, талабалар ҳар куни эрталабки еттидан саккизгача тинтув қилинмоқда.

Бундай чораларга сабаб – 6 октябр куни Тошкент ҳуқуқшунослик коллежининг 17 ёшли талабасининг ўлдирилиши бўлди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: