Ўзбекистонда коммунал инфраструктурада ейилиш даражаси 50-70% тенг - эксперт

Дата: 20:00, 01-04-2014.

Тошкент. 1 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистонда коммунал инфраструктурада ейилиш даражаси 50-70% тенг, дея қайд этди Иқтисодий тадқиқотлар марказининг (ИТМ) “Иқтисодий трансформация” блоки раҳбари Жанна Фаттахова ИТМ бўлиб ўтган “доира суҳбати” давомида. Ушбу тадбир Биноларнинг энергетик самарадорлигини ошириш бўйича Миллий дастурни тайёрлашга бағишланиб ўтказилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Экспертнинг фикрига кўра, мавжуд уй-жой коммунал хўжалигинининг жорий модели ХХ аср технологияларига асосланган марказлашган коммунал инфраструктурадан иборат. У арзон қувват манбаларига асослангани ҳолда тез ривожланаётган иқтисодиётнининг талабларига жамоб бера олмаяпти.
Умуман, сув, электр энергия ва газ йўқотишларининг меъёридан 10% ошиқ тармоқ йўқотишлари Ўзбекистон бўйича $130 млн. атрофидага тенг. Уй-жой фондида эса энергетик самарадор “яшил” қурилишнинг мавжуд эмаслиги туфайли йўқотишлар $1,1 млрдни ташкил этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: