Ўзбекистонда конкурсда ғалаба учун зилзилани ҳис қилиш имкони берилади

Дата: 11:11, 14-10-2016.

Тошкент. 14 октябр. ЎзТАГ – 13 октябрда Ўзбекистонда табиий характердаги фавқулодда вазиятларда ҳаракатлар қоидаларини энг яхши билиш бўйича конкурс эълон қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Конкурс ФВВ ва БМТ Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда Табиий офатлар хавфларини пасайтириш куни муносабати билан ўтказилмоқда.

Танловда ютиш учун тестнинг 20 саволига тўғри жавоб бериш зарур. Вақт чегараланган бўлиб, ҳар бир саволга 40 сония вақт ажратилади.

 Конкурсда 13-20 октябр орасида қатнашиш мумкин. Тўғри жавоб берганлар орасида қуръа ташлаб 15 киши ажратиб олинади ва улар ФВВ Фуқаролар муҳофазаси институнининг Зилзилаларни симуляция қилиш марказига экскурсияга борадилар. Бу ерда уларга сейсмологиянинг ривожланиш тарихи, дунёнинг турли жойларида бўлган залзилалар ҳақида кўплаб қизиқарли маълумотлар сўзлаб берилади.

Ғолиблар зилзила симуляторига ҳам чиқадилар. Асосий ғолибга планшет совға қилинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: