Ўзбекистонда Конституцион, Олий ва Олий хўжалик судлари таркибига ўзгартиш киритилди

Дата: 12:54, 19-05-2015.

Тошкент. 19 май. ЎзТАГ – Ўзбек парламентининг юқори палатаси Конституцион, Олий ва Олий хўжалик судлари таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қарорни қабул қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хужжатга мувофиқ, республиканинг собиқ бош прокурори Рашитжон Қодиров Конституцион суд судьяси этиб тайинланди. Судьялардан бирининг ўрни ҳозирча бўш.

Бундан ташқари, Ихтиёр Қосимов, Умиджон Расулбердиев, Баҳром Тангабоев ва Маҳаматиброҳим Тўлановлар Олий суд судьялари қилиб тасдиқландилар.

Шу билан бирга, Бахтиёр Исоқов Олий хўжалик суди раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Иброҳим Алимов ва Алишер Маҳмудовлар эса ушбу инстанция судьялари қилиб тайинландилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: