Ўзбекистонда Конституция кунига амнистия эълон қилинди

Дата: 11:13, 04-12-2015.

Тошкент. 4 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати (парламент юқори палатаси) пайшанба кунги ялпи йиғилишда Конституция қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисидаги қарорни тасдиқлади, деб ёзади Trend.

Хужжат билан аёллар, жиноят содир этган вақтда 18 ёшга тўлмаган шахслар, 60 ёшдан ошган эркаклар, чет давлатлар фуқаролари, I ва II гуруҳ ногиронлари, шунингдек, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятларни қасддан содир этганлиги учун биринчи марта ҳукм қилинган шахслар жазодан озод қилиш кўзда тутилганлиги таъкидланмоқда.

Амнистия узоқ муддатга ёки умрбод озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинган, ўта таъқиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этган, улар таркибида жиноятлар содир этган, афв этиш ёки амнистия тартибида илгари жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод қилинган ва яна қасддан жиноят содир этган шахсларга қулланмайди.

Амнистияни қўллаш ҳақидаги қарор фақат суд қарори билан қабул қилиниши мумкин.

Амнистия акти Сенат томонидан эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ичида ижро этилиши лозим.

Эслатиб ўтамизки, 2014 йилда Ўзбекистонда амнистия 52,498 кишига нисбатан қўлланиб, улардан 3,289таси озодликка чиқарилди, қолганларга жазони ўташ муддати қисқартирилди, баъзиларга нисбатан жиноий таъқиб тўхтатилди.

Сенат томонидан амнистия ҳақида қарор қабул қилиш ҳуқуқи республикда 2005 йил – иккипалатали парламент фаолияти бошланганидан бери амал қилади. Бунга қадар убшу ҳуқуқ фақт Ўзбекистон президентига тегишли эди. Ўзбекистон Сенати амнистия тўғрисидаги қарорни илк марта 2005 йилда Конституция қабул қилинганлигининг 13 йиллиги муносабати билан қабул қилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: