Ўзбекистонда Конституция янгидан расман босиб чиқарилди

Дата: 17:28, 27-10-2014.

Тошкент. 27 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Конституция янгидан расман босиб чиқарилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ЎзР. Конституциявий суди хабарига асосланган ҳолда.

“Яқинда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг “Ўзбекистон” нашриёт-полиграфия ижодий уйи томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси чоп этилди. Нашр қаттиқ муқовада ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрланган”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, ЎзР. Конституцияси 1992 йил 8-декабрда ЎзР. Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида қабул қилинган. Хужжатга сўнгги ўзгаришлар жорий йилнинг апрелида киритилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: