Ўзбекистонда концерт-томоша фаолияти лицензияси учун давлат божи миқдорлари тасдиқланди

Дата: 14:37, 06-08-2014.

Тошкент. 6 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонда концерт-томоша фаолиятини юритиш учун бериладиган лицензияга давлат божи миқдорлари тасдиқланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Norma.uz портали маълумотларига кўра, лицензия эндиликда концерт-томоша фаолиятининг олти рейтинг гуруҳлари бўйича берилади. V ва VI рейтинг гуруҳлари бўйича лицензия олган шахслар фақат тўй, юбилей ва бошқа тантаналарга хизмат қилиш билан шуғулланадилар. Улардан фарқли равишда I, II, III ва IV рейтинг гуруҳлари юқоридагилардан ташқари, концертлар ва концерт дастурларини ташкил қилиш билан ҳам шуғулланишлари мумкин.

Йиллик бож миқдори ҳам рейтинг гуруҳига боғлиқ ҳолда белгиланади. Масалан, 1- рейтинг гуруҳига мансублар учун давлат божи миқдори энг кам иш ҳақининг (ЭКИҲ) 150 бараварини, 2- рейтинг гуруҳи учун ЭКИҲ 75 бараварини, 3-рейтинг гуруҳи учун ЭКИҲ 50 бараварини ва 4-рейтинг гуруҳи учун ЭКИҲнинг 30 бараварини ташкил қилади.

Фақат тўй, юбилей ва бошқа тантаналарга хизмат қилувчи V ва VI рейтинг гуруҳидагилар учун эса давлат божи миқдори ЭКИҲнинг навбати билан 20 ва 10 баравари миқдоридан ташкил этади.

Бошловчи ижодий жамоалар ва ижрочилар бошланғич бир йил давомида нол ставкада давлат божи тўлайдилар.

1 ЭКИҲ = 96105 сўм.

$1 = 2336,20 сўм.

Янгилик билан ўртоқлашиш: