Ўзбекистонда Korea Festival 2016 бўлиб ўтади
Тошкент. 4 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Korea Festival 2016 номи остида бирлаштирилган қатор маданий тадбирлар бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Корея Республикаси элчихонаси маълумотларига кўра, фестиваль 13 октябрда дизайнер Ли Ён Ҳининг корейс миллий либоси – “Ҳанбок” мода намойиши, 14 ва 15 октябрь кунлари таэквондо бўйича ўсмирлар ўртасида Корея Республикаси элчиси кубоги ташкиллаштирилади.
Шунингдек, 15 октябрда Sookmyung Gayageum ва B-boy иштирокида корейс фьюжн-мусиқалари концерти уюштирилади.
Бундан ташқари, 17-20 октябр кунлари Тошкентда Корейс кинофестивали, 18-21 октябрда Самарқандда кинофестиваль ва маданий тадбирлар, 19-20 октябрда Бухорода кинофестиваль ва маданий тадбирлар ўтказилади.
Шу билан бирга, 21 ва 22 октябрда таниқли рассом Ли Чун Соб ҳаёти ва ижодига бағишланган мусиқали постановка жўрлигидаги кўргазма бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда 8 минглик корейс диаспораси, 3,5 минг корейс тадбиркори истиқомат қилади.
Корея Республикасида ҳозирда 50 минг Ўзбекистон фуқаролари яшашади, ҳар йили 2-3 минг ўзбекистонликлар Корея Республикасига ишчи визаси олади.
Бундан ташқари, маданият намоёндаларининг ташрифлари ҳам кўпаймоқда. Хусусан, Корея Республикаси ҳукумати Халқаро корейс жамғармаси (Korea Foundation) ва бошқа ташкилотлар маданият ва санъат арбоблари, ОАВ вакилларини Корея Республикасига таклиф қилмоқдалар, турли стажировка ва экскурсиялар уюштирмоқдалар.