Ўзбекистонда Korea Telecom делегацияси билан музокаралар бўлиб ўтди

Дата: 12:39, 05-08-2016.

Тошкент. 5 август. ЎзТАГ – Korea Telecom телекоммуникацион компаниясининг ширкат вице-президенти Баек-хи Ли бошлиқ йирик делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Корейс делегацияси “Навоий” Эркин саноат-иқтисодий ҳудудига (ЭСИҲ) ташриф буюрди. ЭСИҲ бўлиб ўтган музокаралар доирасида ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари, шунингдек, инвестиция соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди. Корейс томони Ўзбекистондаги электроэнергетикани модернизация қилиш ва телекоммуникация тизимлари билан боғлиқ қатор технологик лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирди”, - деб таъкидлашди ЭСИҲ матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, Korea Telecom йил бошида Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида электроэнергияни ҳисобга олишнинг автоматлашган тизимини яратиш бўйича тендерни ютиб олган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: