Ўзбекистонда Корея маданияти уйи ташкил этилади
Тошкент. 25 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Корея маданияти уйи ташкил этилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу лойиҳани амалга ошириш ишлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида Корея Республикаси Маданият, спорт ва туризм вазирлиги бўлим бошлиғи Ха Хен Бонг раҳбарлигидаги делегациеяси билан бўлган учрашувда муҳокама қилинди.
ТИВдан хабар қилишларича, Корея маданияти уйи ташкил этиш тўғрисидаги меморандум 2014 йилда Корея Республикаси президенти Пак Кин Хэнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида имзоланган эди.
Бундан ташқари, учрашув чоғида томонлар маданий-гуманитар соҳада иккитомонлама муносабатларнинг амалий масалалари ҳам муҳокама қилдилар.