Ўзбекистонда Корея технологияси бўйича заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Дата: 16:54, 10-11-2017.

Тошкент. 10 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Жанубий Корея технологиялари асосида заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тошкентда заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш бўйича лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги битим Ўзбекистон Миллий банки ҳузуридаги Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва Жанубий Корея Заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш федерацияси ўртасида имзоланди.

Савдо-саноат палатаси (ССП) маълумотига кўра, лойиҳа Тошкентда бўлиб ўтган ўзбек-корейс бизнес-форуми ва кооперация биржасида муҳокама қилинди.

Шунингдек, бу ерда Жанубий Кореянинг Awesome Ltd., SuWan TPL Co, Ltd, DOBE CorpInc компаниялари билан тўқимачилик маҳсулотлари, мева шарбатлари, зираворлар ва бошқа маҳсулотлар етказиб бериш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумлар ҳам имзоланди.

Бизнес форум ССП томонидан Ўзбекистон Миллий банки билан ҳамкорликда Кичик ва ўрта бизнес федерацияси раиси ўринбосари Ли Хонг Ву бошлик Корея делегацияси иштирокида ташкил этилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: