Ўзбекистонда Кореяга визани фақат турфирмалар орқали олиш мумкин бўлади

Дата: 15:36, 20-09-2018.

Тошкент. 20 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Корея Республикасига виза олиш учун ҳужжатлар топшириш ваколатлари танлаб олинган туристик фирмаларга берилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасининг консуллик бўлими хабар берди.

Ушбу қарор виза олишга талабгорлар сонининг ошиши, бу эса текшириш ва виза беришда кечикишларни келтириб чиқаргани сабабли қабул қилинди.

2018 йилнинг 21-сентябрдан бошлаб элчихона танланган 9 та ваколатли саёҳат компаниялари орқали ҳужжатларни расмийлаштириш тартибини жорий қилади.

Элчихонанинг қайд этишича, агар 2016-йилда Корея Республикасига 26325 виза берилган бўлса, 2017 йилда – 36141 виза, 2018 йилнинг 8 ойи давомида - 30 мингдан ортиқ визалар берилган.

Ваколатларнинг маълум сайёҳлик фирмаларига топширилиши ариза берувчиларга ҳужжатлар топширишга ёрдам беради ва тайёр визаларни вақт ва пулни тежаган ҳолда қулай жойлашган ваколатли саёҳат агентликларидан олишга имкон беради.

Элчихона 2018 йилнинг 21 сентябридан 1 октябригача ҳужжатлар қабул қилишни ваколатли сайёҳлик агентликлари билан биргаликда, 2 октябрдан бошлаб эса фақат ваколатли сайёҳлик фирмалари орқали амалга оширади.

Ваколатли сайёҳлик компаниялари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида жойлашган. Кўрсатилган муддатдан бошлаб барча турдаги (хизмат/давлат органларининг дипломатик сафарлари ва халқаро никоҳлар) визаларни олиш учун ҳужжатларни қабул қилиш, шунингдек, тайёр визаларни бериш фақат улар томонидан амалга оширилади.

Ваколатли ширкатлар орасида тошкентнинг 8 туркомпанияси ва самарқанднинг бир компанияси бор. Булар Golden Tour, Vip-Larus, Original Everest, Ayurveda Tour, Orient Desk Service, Fly Team, Besta, Aspan Tour и Ongdalsam (Самарқанд).

Сурат манбаи: из https://theworldnews.net

Янгилик билан ўртоқлашиш: