Ўзбекистонда корейс тилига ўргатиш бўйича марказ очилади

Дата: 15:40, 23-11-2017.

Тошкент. 23 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда корейс тилига ўргатиш бўйича марказ очилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари Агентлиги ҳамда Корея персонални ривожлантириш институти билан Кадрларни тайёрлаш ва бандлик даражасини қўллаб-қувватлаш дастури иловаси билан ўзаро Англашув тўғрисидаги меморандум билан кўзда тутилган.

Ҳужжат 22 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Корея Республикасига расмий ташрифи доирасида имзоланди.

Вазирлик маълумотига кўра, Ушбу Меморандумни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистонда 2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида ишлашга рухсатнома олиш учун Ўзбекистон фуқароларига Корейс тилини ўргатиш марказини очилиши бўйича қарор қабул қилинди.

Имзолаш маросимида, шунингдек, кадрлар заҳирасининг малакасини ошириш, бандликни ҳал этиш тизими, кадрлар заҳирасини жўнатиш ва ватанига қайтариб юбориш жараёнлари томонлар манфаатлари ҳисобга олинган ҳолда муҳокама қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: