Ўзбекистонда корхоналар фаолиятини тиклашга 2,01 трлн сўм жалб қилинади
Тошкент. 9 январ. ЎзТАГ – 2018 йилда Ўзбекистонда аввал хусусийлаштирилган бўш турган объектлар ва корхонлар негизида 907 та лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қиймати 2,01 трлн. сўмлик инвестиция лойиҳалари жалб қилиш ва уларда 15,6 мингта иш ўринлари ташкил этиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Давлат рақобат қўмитаси ахборот хизмати маълумотига кўра, бугунги кунга келиб мулкдорлар ва ташаббускорлар томонидан аввал хусусийлаштирилган корхоналар негизида амалга ошириладиган 2825та инвестициявий лойиҳалар тақдим этилган.
Умумий хажми 2 трлн. 779, млрд. сўм ва $228,4 млн. миқдоридаги инвестицияларни жалб этиш ҳамда 25,0 мингдан ортиқ иш ўринларини яратиш бўйича тасдиқланган инвестициявий лойиҳалар устидан доимий мониторинг олиб борилмоқда. Ушбу мақсадларда тижорат банкларининг 1 трлн. 224, млрд. сўм ва $147,3 млн. миқдоридаги кредитлари жалб қилинган.
Тезкор маълумотларга кўра, ҳисобот йилида билан мазкур лойиҳаларнинг 1077 таси ишга туширилиб, 546 млрд. сўмлик инвестициялар ўзлаштирилди, 7 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилишига эришилди.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон президентининг топириғига мувофиқ, бўш объектлардан самарали фойдаланиш бўйича чоралар кўрилмоқда. Ҳозирда Тошкентнинг Олмазор туманда 49 та ва Чилонзор туманида 45 та бўш турган объектлар бўйича “йўл ҳариталари” ишлаб чиқилди. Бундан ташқари, Республика бўйича 45та кичик саноат зоналари ташкил этилиб, ўз фаолиятини бошлади. Улар Андижон, Сирдарё, Жиззах, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва Тошкентда фаолият юритмоқда.
$1=8139,00 сўм
Сурат манбаи: http://kommersant.uz/tag/neispolzuemye-obekty