Ўзбекистонда Корпоратив бошқарув кодексига амал қила бошлади

Дата: 14:53, 17-02-2016.

Тошкент. 17 феврал. ЎзТАГ – Акционерлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва Корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси Ўзбекистонда Корпоратив бошқарув кодексини тасдиқлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу кодекс 42 моддадан иборат ва мутлақ тавсия характерига эга. Айни пайтда жойлардаги давлат бошқаруви ва ҳокимияти органларига Кодексни капиталида давлат улушига эга бўлган акционерлик жамиятлари фаолияти жорий этиш топширилган”, - деб таъкидлашди Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказида.

Кодекс АЖ Кодекс тавсияларини жорий қилиш бўйича ҳаракатларни тармоқ ўзига хослигидан келиб чиқиб амалга оширишлари зарурлигини белгилаб беради. Кодекснинг баъзи тавсияларига амал қилиш мумкин бўлмаган ҳолатларда АЖ бунинг сабабларини халқаро амалиётга кўра ОАВ очиқлайдилар.

Хужжатнинг қизиқарли моддалари орасида йиғилишларда шахсан қатнаша олмайдиган акционерлар учун электрон почта орқали (электрон имзо ёрдамида) иштирок этишни таъминлашга чақирув ёки йиғилишни видеоконференцалоқа шаклида ташкил этиш кабилар бор.

Кодекс тавсияларига амал қилмаслик давлат органлари томонидан жавобгарликка олиб келмайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: