Ўзбекистонда корпоратив бошқарув учун жавобгар янги таркиб ташкил этилади

Дата: 16:57, 27-04-2015.

Тошкент. 27 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Акционерлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссиясининг Корпоратив бошқарув Илмий-таълим марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифини маъқуллади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Янги таркиб тугатилаётган Олий бизнес маркази ўрнида ташкил этилади. Уни ташкил қилишга Германиянинг етакчи ОЎМ жалб қилиш режалаштирилмоқда.

“Корпоратив бошқарув Илмий-таълим маркази корпоратив бошқарувнинг замонавий услубларини жорий этишни илмий услубий таъминлаш, ушбу соҳадаги бошқарув персоналини халқаро талаблар ва стандартларга мувофиқ тайёрлаш ва малакасини ошириш билан шуғулланади”, – дейилади давлат раҳбари қарорида.

Ўз навбатида, ҳукуматга 2015 йил май охирига қадар Корпоратив бошқарув Илмий-таълим марказини ташкил этиш тўғрисида махсус қарор қабул қилиш топширилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: