Ўзбекистонда коррупцияга қарши дастур доирасида бюджетни шаффоф қилиш режалаштирилмоқда

Дата: 18:03, 06-02-2017.

Тошкент. 6 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда коррупцияга қарши дастур доирасида бюджетни шакллантириш ва уни сарфлаш жараёнини шаффофлаштириш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу 2017-2018 йилларда Коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастурида кўзда тутилган.

Дастур қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чоралар, Жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш бўйича миллий дастурни ишлаб чиқиш кабиларни кўзда тутади.

Ўзбекистон Президенти мамлакат бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев бошчилигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссиясини ҳам ташкил қилди. Ушбу комиссия қарорларини бажариш барча давлат ҳукумат ва бошқарув органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: