Ўзбекистонда Ковул етиштириш бўйича ассоциация ташкил этилади

Дата: 16:10, 10-07-2017.

Тошкент. 10 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи доирасида Ковул етиштириш бўйича ассоциация ташкил этишни таклиф қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Президент ковул етиштириш бўйича илмий асосларни ишлаб чиқиш, экспорт қилиш механизмини яратиш, вилоятда ковулчиликни ривожлантириш бўйича ассоциация ташкил этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди”, - деб таъкидлашди давлат раҳбарининг матбуот хизматида. 

Мамлакатининг айрим ҳудудларида, жумладан, Наманган вилоятида ўсадиган ковул барги, меваси ва томир пўсти табобатда қўлланилади. Турли шишларни даволаш, нафас қисиши, талоқ қотиши, қуртларни ҳайдаш, полиартрит, бўқоқ каби касалликларни даволашда ишлатилади.

Бу йил Наманган вилоятида 3 минг гектардан зиёд майдонида ушбу ўсимликни экиш режалаштирилган. Кам харажат ва оз меҳнат талаб қиладиган бу ўсимликдан йилига тўрт марта ҳосил олиш мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: