Ўзбекистонда KPMG аудиторлик компаниясининг ваколатхонаси очилиши режалаштирилмоқда

Дата: 17:50, 12-02-2016.

Тошкент. 12 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда KPMG халқаро аудиторлик компаниясининг ваколатхонаси очилиши режалаштирилмоқда, деб хабар Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

Бунга доир келишув KPMG халқаро аудиторлик ташкилотининг Россия ва МДҲ мамлакатлари бўйича Бошқарув раиси Олег Гощанский билан учрашувда тузилди.

“Суҳбат давомида ҳукумат KPMG вакиллари томонидан қабул қилинган хусусийлаштириш дастурлари, жумладан стратегик хорижий инвесторлар учун сотилиши белгиланган давлат активлари ҳамда улар учун яратилган имтиёз ва преференциялар тўғрисида батафсил маълумот берилди”, - дейилади жума кунги хабарда.

Гощанский Ўзбекистонда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар, қулай тадбиркорлик муҳити ҳамда иқтисодиётда хусусий мулк улушини ошириш бўйича амалга оширилаётган давлат дастурлари KPMGни мамлакатда ўз фаолиятини бошлаши учун қизиқиш уйғотганлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, томонлар мазкур аудиторлик ташкилотини Ўзбекистонда аккредитациядан ўтиш, аудит ва баҳолаш фаолияти бўйича давлат томонидан рухсатномалар (лицензия) бериш тартиби ва келгусидаги бошқа истиқболли ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.

KPMG аудиторлик, солиқ ва маслаҳат хизматлари кўрсатувчи йирик халқаро ширкат. KPMGнинг дунёнинг 153 мамлакатларидаги идораларида 145 мингдан зиёд ходимлари ишлайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: