Ўзбекистонда кредит бюросини рўйхатдан ўтказиш уч маротаба арзонлаштирилди

Дата: 17:47, 06-08-2014.

Тошкент. 6 август. ЎзТАГ – Эндиликда Ўзбекистонда кредит бюросини рўйхатдан ўтказиш уч маротаба арзонга тушади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Norma.uz портали маълумотларига кўра, бу ўзгаришлар давлат божлари миқдорларини камайтириш кўзда тутилган ҳукумат қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.

Унга мувофиқ, кредит бюроларини рўйхатга олиш учун олинадиган давлат божи ҳажми энг кам иш ҳақи миқдорининг уч бараваридан бир бараваригача камайтирилган.

Эслатиб ўтамизки, кредит бюролари кредит маълумотлари субъектлари, кредит маълумоти субъектининг кредит битимлари, шунингдек, уларни бажаришнинг ҳолати ва кредит маълумоти субъектининг мажбуриятлари ҳақидаги ахборотларни шакллантиради.

Қайд этиш керакки, кредит бюролари фақат кредит маълумотини субъектининг розилиги билангина маълумот беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: