Ўзбекистонда кучли таъсир этувчи моддалар рўйхати тасдиқланди

Дата: 16:02, 02-10-2019.

Тошкент. 2 октябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда кучли таъсир этувчи моддалар рўйхати тасдиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Адлия вазирлигининг маълумотларига кўра, ҳукуматнинг 2019 йил 27 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикасида кучли моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида"ги 818-сонли қарори қабул қилинди.

"Қарорда 78 турдаги кучли моддалар рўйхати, шунингдек, жиноий ҳаракатлар таснифида ушбу моддаларнинг катта ҳажмининг миқдорий кўрсаткичлари тасдиқланган", - дейилади хабарда.

Шунингдек, қарор билан ушбу рўйхатга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш бўйича эксперт гуруҳи таркиби тасдиқланди. Эксперт гуруҳининг асосий вазифаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа ташкилотларнинг кучли таъсир этувчи моддаларни сотиш ва ноқонуний айланиши масалалари, шу жумладан, тиббий бўлмаган мақсадларда дори воситаларини истеъмол қилиш мониторинги натижаларини кўриб чиқишдан иборат.

 

Сурат манбаи: zdrav.in.ua

Янгилик билан ўртоқлашиш: