Ўзбекистонда куну-тун ишловчи янги миллий телерадиоканал ташкил этилмоқда

Дата: 13:56, 04-05-2017.

Тошкент. 4 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Миллий телерадиокомпания тизимида куну-тун фаолият юритувчи “O‘zbekiston 24” ахборот-таҳлилий телерадиоканалини ташкил этилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Газете.uz нашрининг ҳукумат ва МТРК манбаларга асосланиб ёзишича, телерадиоканал Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қарорига мувофиқ ташкил қилинмоқда.

Хорижда ҳам мухбирлик пунктларига эга бўладиган ва бутун республика бўйлаб куну-тун эфирга узатиладиган янги канал ишга туширилишидан кўзда тутилган мақсад аҳолига холис ва ишончли ахборот етказиш, мамлакат медиаҳудудини сифатли ахборот-таҳлил маҳсулоти билан бойитиш, мамлакат ва хорижда юз бераётган сиёсат, хавфсизлик, иқтисодиёт, маданият, фан ва спорт соҳасидаги муҳим воқеаларни тезкорлик билан ёритиш”дан иборатдир.

“O‘zbekiston 24” “мамлакат ҳудудида “янгиликлар журналистикасининг янги шакли” асосида ички ва ташқи сиёсатнинг долзарб масалалари бўйича куну-тун кўрсатувлар олиб боради.

Янги канал “Ўзбекистон Республикасининг ички ва ташқи сиёсатини ҳисобга олган ҳолда замонавий ҳодиса ва тамойилларга ўз вақтилда муносабат билдириши зарур. “Теледастурларнинг юқори профессионал даражаси “медиатехнологиялар, ахбороот соҳисидаги янги стандарт ва креатив ёндашувлар ҳисобига амалга оширилади.

Давлат органлари масъул раҳбарларининг аҳоли билан очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқотини йўлга қўйиш, шарҳловчилар, экспертлар, академик доиралар вакилларини жойлардаги долзарб масалалар ва фуқароларнинг муаммоларини муҳокама этиш ва ҳал қилиш учун жалб этилиши ҳам “O‘zbekiston 24” вазифалари сирасига киради.

Мазкур қарор билан “Diyor” телеканали (“Madaniyat va ma’rifat” телеканалига қрашли) ва “Тошкент” радиоканали (“Toshkent” телерадиоканали) тугатилади, уларнинг частоталари ҳамда штат бирликлари янги канал ихтиёрига ўтади. “O‘zbekiston 24” телерадиоканалининг штат бирлиги 251 кишидан (жумладан, 10 раҳбар) иборат бўлиши кўзда тутилган.

“O‘zbekiston 24” барча фойдаланиши мумкин бўлган (SD ва HD) форматлардаги рақамли эфир ижтимоий пакетига киритилади. Унинг HD форматидаги трансляцияси мамлакатда ушбу форматга тўлиқ ўтилгунга қадар параллел равишда UzHD каналида ҳам амалга оширилади.

Янги телерадиоканал яқин ойларда эфирга чиқиши зарур.

Янгилик билан ўртоқлашиш: