Ўзбекистонда кутубхоналарнинг дарсликларга эҳтиёжи таҳлил қилинади

Дата: 17:37, 06-01-2016.

Тошкент. 6 январ. ЎзТАГ – 2016 йилда Ўзбекистон умумтаълим мактабларининг дарсликлар билан таъминланиш тартибига ўзгартишлар киритилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Халқ таълими вазирлигидан маълум қилишларича, эндиликда 2-9-синф ўқувчилари учун дарсликлар заҳираси “фойдаланиш даврларида энг кўп ўқувчилар контингенти таҳлили асосида шакллантирилади”.

Олдин белгиланган миқдор – буюртманинг умумий ҳажмидан 10% бунинг учун асос қилиб олинар эди. Бундан 1-синф ўқувчиларига дарсликлари мустасно қилинган бўлиб, уларнинг заҳираси буюртманинг умумий ҳажмидан 5% шакллантирар эди.

Янги тартиб Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг қўшма қарори билан қайд этилган.

Хужжат Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 28 декабрдаги 2577-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган ва 2015 йил 31 декабрдан кучга кирди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: