Ўзбекистонда кузатиш қудуқлари сонини ошириш режалаштирилмоқда

Дата: 15:31, 06-05-2017.

Тошкент. 6 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда кузатиш қудуқлари сонини ошириш режалаштирилмоқда. Хусусан, улар сони 2018 йилдаги 1495тадан 2022 бориб 2650тагача кўпайтирилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) давлат раҳбарининг тегишли қарорига асосланган ҳолда.

Шунингдек, хужжатга мувофиқ, 2021 йилга қадар 17 янги бурғулаш станоклари сотиб олиш ва 27 амалдагиларини капитал таъмирлаш, 715 янги дренаж қудуқлари қуриш ва 615тасини капитал таъмирлаш, 1369та кузатиш дренаж қудуқлари қуриш ва 573тасини капитал таъмирлаш, амалдаги 279,9 км дренаж коллекторлар қуриш ва 739 км амалдаги дренаж коллекторларини узунлигини 280 километрга кўпайтириш кўзда тутилмоқда.

“2017-2021 йилларда ер ости сувлари захираларидан оқилона фойдаланишни назорат қилиш ва ҳисобга олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга 5 май куни имзо чекилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: