Ўзбекистонда LED мониторлар ва сплит-тизимлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Дата: 22:44, 19-03-2015.

Тошкент. 19 март. ЎзТАГ – “Samsung Electronics Co.Ltd.” компаниясининг вице-президент Сихо Джанг раҳбарлигидаги бош делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди, деб хабар қилди Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ташриф давомида Тошкентда сплит тизимлар ишлаб чиқариш бўйича шартнома имзоланди. Samsung бренди остида техникаларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш 2015 йилнинг иккинчи ярим йили бошига мўлжалланган. Жанубий Корея томони маҳсулотнинг 30% ошиғини МДҲ мамлакатларига экспорт қилишни ўз зиммасига олди. Бу ҳажм кейинчалик 60% етказилади”, – деб таъкидланади корейс компанияси хабарида.

Бундан ташқари, корейс томони Ўзбекистон вакиллари билан биргаликда LED мониторлар лойиҳаси тафсилотларини ҳам муҳокама қилди. Мазкур маҳсулотлар ҳам Samsung савдо белгиси билан “O’zbekistonda ishlab chiqarilgan” тамғаси остида ишлаб чиқарилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: