Ўзбекистонда lex.uz сайтининг янги версияси ишга туширилди

Дата: 16:59, 28-09-2017.

Тошкент. 28 сентябр. ЎзТАГ – LexUzга Ўзбекистон норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини расмий эълон қилиш манбааси мақоми берилгани муносабати билан 25 сентябрдан у янги кўринишда янги имкониятлар қўшилган ҳолда ишга туширилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, сайт дизайни қидирувга янгича ёндашувлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўқиш қулайликларидан келиб чиқиб яхшиланган.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расман эълон қилиш учун алоҳида махсус бўлим очилди, у ерда ҳужжатни ўзини, унга тегишли қўшимча маълумотни кўриш, чоп этилган ҳужжатларни PDF форматда кўчириб олиш ва қоғозда чоп этиш ҳамда HTML форматда ҳужжатни (матн файл) ва унга киритилган ўзгартиришлар тарихини қўриш имкониятлари мавжуд.

Бундан ташқари, расман эълон қилиш бўлимида, расман эълон қилинган ҳужжатларни қидириш имконияти яратилди, у ерда хужжатларни мазкур тоифалар бўйича қидирса бўлади: ҳужжатнинг номланиши; ҳужжатни қабул қилган орган; ҳужжатинг шакли; ҳужжатнинг рақами; ҳужжатнинг санаси; ҳужжатнинг чоп этилган санаси.

Расман чоп этиш бўлимида Олий Мажлис, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва вазирликлар, идора ва давлат қўмиталари хужжатларини расман эълон қилиш учун тўртта кичик бўлимлар очилди.

Ҳужжатни тез қидириш ва сайт фойдаланувчиларига қулайликлар яратиш мақсадида, LexUz сайтининг қидириш тизими ҳужжатни асосий ва аҳамият кўрсаткичлар бўйича қидириш йўли билан мукаммаллаштирилди. Ҳужжатнинг реквизитлари, яъни сони ва имзоланган санаси махсус устунга ажратилди.

Ҳамда сайтнинг асосий бетида Telegram ва Facebook ижтимоий тармоқларига ҳаволалар мавжуд, у ердан мазкур ижтимоий тармоқларида мавжуд LexUz сайтининг бетига ўтса бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: