Ўзбекистонда лифтларнинг техник ҳолати ҳар йили текширилади
Тошкент. 10 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати қарори билан лифтларнинг хавфсизлиги бўйича умумий техник регламент тасдиқланди, деб ёзади Norma портали.
“Унинг талаблари 40 кг ва ундан юқори юк ташиш қувватига эга электр ва гидравлик лифтларга тааллуқли, лекин саноат мақсадларида фойдаланиладиган лифтларга тааллуқли эмас”, - дейилади хабарда.
Ҳужжатга мувофиқ, лифтнинг эгаси уни монтаж қилиш, фойдаланишга топшириш, даврий текширувданг ўтказиш ва техник хизмат кўрсатиш, шунингдек, лифтни техник жиҳатдан текшириш ишларини ташкил қилиши керак. Бундан ташқари, у лифтдан асосий мақсади бўйича фойдаланилишини ҳам назорат қилади.
“Лифтларни ўрнатиш, таъмирлаш ва фойдаланиш ихтисослашган ташкилот томонидан амалга оширилади. Техник текширув ихтисослаштирилган ташкилот томонидан ҳар 12 ойда камида бир марта, лифтнинг паспортига тегишли ёзувлар киритиш билан биргаликда амалга оширилади”, - дейилади хабарда.
Агар лифт паспортида унинг хизмат кўрсатиш муддати бўлмаса, у 25 йил фойдаланилган деб топилиб, ундан фойдаланиш фақат “Саноатгеоконтехназорат” рухсати билан амалга оширилади”, - деб таъкидланади хабарда.
“Саноатгеоконтехназорат” техник регламент низоми кучга киргунга қадар лифтларни хавфсиз ишлашига оид қоидаларини Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказиши ва тасдиқлатиши зарур.
“Ҳужжат миллий қонунчилик базасида эълон қилингандан бошлаб кучга киради”, - дея хулоса қилинади хабарда.