Ўзбекистонда лицензия берувчи орган томонидан аризани кўриб чиқиш учун олинадиган йиғим миқдори озайтирилди
Тошкент. 6 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонда лицензия берувчи орган томонидан аризани кўриб чиқиш учун олинадиган йиғим миқдори энг кам иш ҳақи миқдорининг (ЭКИҲ) 2 бараваридан 1 бараваригача озайтирилди, шунингдек, лицензия бериш ёки бермаслик ҳақида қарор қабул қилиш муддатлари 30 кундан 20 кунга қадар камайтирилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Norma.uz портали маълумотларига кўра, лицензия олишга даъвогар зарур хужжатларни нафақат ўзи олиб келиши ёки почта орқали юбориши, балки электрон шаклда жўнатиши ҳам мумкин. Жавобни ҳам худди шундай олиш мумкин.
“Биржа фаолиятини лицензиялаштириш тўғрисидаги низом”да эндиликда лицензия олиш учун хужжатларни кўриб чиқишда лицензия берувчи орган томонидан пул маблағи олиш таъқиқланганлиги ҳақидаги меъёр акс эттирилди. Илгари ушбу йиғим миқдори ЭКИҲ 2 бараварини ташкил этар эди.
Хужжат билан бошқа ўзгартиш ва қўшимчалар ҳам кўзда тутилган.
Юқоридаги ўзгартишларга доир жадвални Norma.uz порталида кўриш мумкин.
1 ЭКИҲ = 96105 сўм.